Uzbekistan Airways уч миллионинчи йўловчисига бепул чипта тақдим этди

Йўловчи “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди ва унга эсдалик совғалар тақдим этилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Uzbekistan Airways уч миллионинчи йўловчиси – Искандар Фозиловга эсдалик совғаларини ҳадя қилди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Искандар Фозиловга унинг махсус йўловчи эканлиги Дубай шаҳри аэропортида рўйхатдан ўтаётган вақтида маълум қилиниб, Boeing 787 самолёт бортида ҳам экипаж аъзолари номидан алоҳида табриклар эълон қилинди.

“Авиакомпания учун бу муҳим воқеа бўлди, чунки уч миллионлик кўрсаткичга 26 йил давомида авиаташувчи илк бора эришди”, - дейилган хабарда.

Хабарда ёзилишича, “кун қаҳрамони”га табрик сўзлари, эсдалик совғалари, жумладан, Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётининг махсус макети ва исталган йўналишга авиабилет сертификати тақдим этилди.

Uzbekistan Airways уч миллионинчи йўловчисига бепул чипта тақдим этди

Авиакомпания махсус йўловчини бир кунда ташилган йўловчилар ўртача миқдорини аниқлаш тизими асосида аввалдан белгилади. Қатнов ва йўловчи, яъни "кун қаҳрамони" рўйхатдан ўтгандан сўнг аниқланди.