Тошкентдаги айрим марказий кўчаларда баҳоргача ҳаракат чекланади

“Ҳумо” муз саройи қурилаётгани муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкентда Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми 2018 йилнинг 17 декабридан 2019 йилнинг 1 мартига қадар “Ҳумо” муз саройи қурилаётгани муносабати билан транспорт воситаларининг барча турлари учун (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракат вақтинча чекланади, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
“Ҳумо Арена” муз саройи биносининг умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил этади. Спорт мусобақалар ўтказиш сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек, мажмуа ҳудудида спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажёр заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумий овқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Тошкентдаги айрим марказий кўчаларда баҳоргача ҳаракат чекланади