ТИВ Москва вилоятида из газидан заҳарланганлар рўйхатини эълон қилди

Элчихона ахборотига кўра, Москва вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ис газидан заҳарланишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik.Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 2018 йил 16 декабрь куни Москва вилоятининг Домодедово шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, унинг оқибатида Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир нечта чет эл фуқаролари ис газидан заҳарланган.

 Уларнинг орасида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари бор:

 1. Қаюмов Ирисбек Оловердиевич, 14.03.1990 й.т. Андижон вилоятидан;

 2. Жабборов Шерзод Неъматжонович, 13.04.1975 й.т. Андижон вилояти Марҳамат туманидан.