Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Ўтган ҳафтада доллар курси 2,21 сўмга пасайиб, 8 312,69 сўм ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 18 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,95 сўмга кўтарилиб, 8 325,59 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 42,72 сўмга пасайиб, 9 413,74 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 52 тийинга камайди ва 124,70 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.