“Коинот гўзали - 2018” танлов ғолиби аниқланди - фото

Деми-Ли Нель Питерс танловнинг асосий соврини бўлган гўзаллик тожини янги ғолибга тақдим этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. “Коинот гўзали” халқаро гўзаллик танловида филиппинлик Катриона Грэс ғолиб бўлди. Халқаро танловнинг финал босқичи душанба куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтди.

Иккинчи ўринга Венесуэла вакиласи Стефани Гутьеррес сазовор деб топилди.

Россиялик Юлия Полячихина танловнинг ярим финал саралаш босқичида мусобақани тарк этди. Унинг либоси танлов томошабинлари ва бошловчиларининг эътиборини ўзига қаратди.

Халқаро гўзаллик танлови 1952 йилдан буён ўтказилади ва дунёдаги энг нуфузли танловлардан бири ҳисобланади. Бу йилги тадбирда дунёнинг 94 та давлат вакиллари иштирок этишди.