Алишер Усмонов Москва музейига ноёб қуроллар коллекциясини совға қилди

Усмоновнинг мазкур коллекцияси музейнинг “Қиличбозлик” бўлими янги залида намойишга қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўзининг ноёб қуроллар коллекциясини Москвадаги Спорт музейига тақдим этди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

“Россия Маданият вазирлиги экспертларининг баҳосига кўра, коллекция Россияда ҳам, хорижда ҳам ўзига хос ноёб ва ягонадир”, - дейилган хабарда.

Алишер Усмоновнинг криминалга алоқаси йўқ: Басман суди қарори

Коллекция таркибида 25 нусхадаги қилич ва найзалар ўрин олган.

Усмоновнинг мазкур коллекцияси музейнинг “Қиличбозлик” бўлими янги залида намойишга қўйилади.

Шунингдек, қиличбозлик маҳоратига оид ноёб китоблар тўплами ҳам музейга ҳадя этилган.

Алишер Усмонов "Қиличбозлик келажаги учун" Халқаро хайрия жамғармаси таъсисчисидир. Спортнинг қиличбозлик турини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш – жамғарманинг асосий мақсади.

Алишер Усмонов Путинга бутун ўзбек халқи номидан раҳмат айтди˃˃˃