ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Россиянинг машҳур қизиқчиси Евгений Петросян ўзбекистонлик ҳамкасби, ўртоғи Обид Асомовни сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга кела олмади. Петросян Германияда гастрол сафарида бўлиб турибди.
Ўзбек қизиқчиси Обид Асомов юрак хуружи оқибатида, 56 ёшда оламдан ўтди. Қизиқчи бугун шанба куни Тошкентдаги "Камолон" қабристонида дафн этилди.
Петросян ўзининг "Инстаграм"даги аккаунтида Асомовнинг оила аъзоларига, бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор қилган. "Ўзбекистон ва Россия буюк иқтидордан жудо бўлди", - дейди рус қизиқчиси ижтимоий тармоқда эълон қилган видеомурожаатида.
"Унинг ижросидаги кўпсонли номерлар экранларимизда ҳали кўп яшайди. Демак, унинг Ердаги ҳаёти давом этади. Қайғудаман", - деб ёзган Петросян.