Тошкентнинг янги логотипи эълон қилинди

Тошкент шаҳри ёзуви ҳамда манзараси акс этган логотип қабул қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг янги логотипини эълон қилди, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида туризм соҳасини янада ривожлантириш, туризм брендини яратиш ва тарғиб қилиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Тошкентнинг янги логотипи эълон қилинди

Унда Тошкент шаҳрининг туризм бренди сифатида Тошкент шаҳри ёзуви ҳамда манзараси акс этган логотип қабул қилинди.

“Туризм бренди хорижий ва маҳаллий туризм кўргазмаларида,савдо ярмаркаларида,ташкил этилган турли тадбирларда, Тошкент шаҳри ва маданий объектларига йўналтирувчи йўл хариталарида, гайдбукларда, реклама банерлар ва билбордларида, шаҳарнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видео-роликлар ва кўрсатувларда, туризм объектларида ва унинг атрофида жойлашган савдо расталарида сотилаётган сувенир-совға,кийим - бошлар, миллий маҳсулотларда акс эттириладиган бўлди”, - дейилган хабарда.