Тошкентда Сенатнинг 17-ялпи мажлиси ўтказилмоқда

Sputnik

Снеаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджетини муҳокама қиладилар, Божхона хизмати органи ходимлари кунини белгилайдилар. Мажлис ишида 28та масала кўриб чиқилади.

Шундан 17 таси қонунларни ташкил этади. Улар орасида “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, "Уруғчилик тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар бор.

Шунингдек, Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилади.

Сенатда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг, ташқи ишлар вазирининг ахборотлари, Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилади.

1 / 8
Тошкентда Сенатнинг 17-ялпи мажлиси ўтказилмоқда
2 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
3 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
4 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
5 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
6 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
7 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
8 / 8
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз