ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб:
- барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади;
- пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилади.
Шунингдек, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифлар маъқулланган.
Молия вазирлиги ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.