Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ёнғоқ кўчати ўтқазди

Боғдорчиликни ривожлантириш орқали аҳоли ҳам озиқ-овқат билан, ҳам иш билан таъминлаш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида “Sag agro Yakkabog’” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Бу боғлар давлат раҳбарининг жорий йил январь ойидаги Қашқадарёга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида ташкил этилди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ёнғоқ кўчати ўтқазди

Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида “Sag agro Yakkabog’” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди. 

“Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги бўйича катта салоҳият бор. Яккабоғда ҳам ҳосилдор ерлар, деҳқончиликни яхши биладиган одамлар кўп. Бундан тўғри фойдаланиб, боғдорчиликни ривожлантириш, аҳолини ҳам озиқ-овқат билан, ҳам иш билан таъминлаш мумкин”, - деб Мирзиёевнинг сўзларини келтиради матбуот хизмат.

Бугунги кунда 700 гектар майдонда ёнғоқнинг «Chendler», «Cisco» ва бодомнинг  «Аvijor», «Guara» навли кўчатлари ўтқазилган. Келгуси йил яна 440 гектарга кўчатлар экилади.

Ёнғоқлар 4 йилда, бодомлар 3 йилда ҳосилга киради. Шундан сўнг йилига 7 минг тоннага яқин маҳсулот олиш мумкин бўлади. Маҳсулотларнинг 60 фоизини экспортга чиқариш режалаштирган.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди>>>