Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон президентининг республика ҳудудлари бўйлаб ташрифлари давом этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари 13-14 декабрь кунлари учун мўлжалланган ташриф давомида аввалги топшириқлар ижросини кўздан кечиради, жойларда халқ ҳаёти билан бевосита танишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичи 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига уюштирилган ташрифдан бошлаган эди.  Ундан кейин 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятига ташриф амалга оширилганди.