Россия компанияси Ўзбекистонда логистика марказини барпо қилади

Урал “ТЭН” компанияси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида замонавий логистика марказини қуради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. “ТЭН” компанияси Ўзбекистонда логистика марказини барпо қилади, инвестиция миқдори 7 миллион долллар. Бу ҳақда РИА Новостига Екатеринбургдаги Ўзбекистон бош консули Абдусалом Хатамов.

Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга доир муҳим қарорни имзолади

“Урал “ТЭН” компанияси ва Наманган хокимияти ўртасида келишувга эришилди. Компания Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Россияга жўнатиладиган мева сабзавотларни саралаш ва қадоқлаш ишларини амалга ошириш учун замонавий логистик марказини қуради”, - деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, марказни қуриш учун инвестиция миқдори 7 миллион доллар бўлади. Лойиҳани 2019 йил январь ойига мўлжалланган.

13 ноябрь куни Екатеринбургда Ўзбекистон бош консуллиги очилганди.

Бош консул этиб Абдусалом Хатамов тайинланди. Ундан олдин у ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.