Ўғил онасининг ўлимига сабабчи бўлди

Тошкент вилоятида фуқаро спиртли ичимликни меъёридан ортиқ ичиб, онаси билан жанжаллашади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи  фуқаро ҳолда уйида бирга яшаган онасини бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Наманганлик фуқаро ўз укасининг қотилига айланди

“Натижада К.А. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 10 декабрь куни шу ерда вафот этган”, - дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.