Афғон қочоқлари лагеридан шок-видео

Фақатгина сўнгги ойларда 50 мингдан ортиқ афғонлар уруш туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Мозори-Шарифдаги лагерда тўхтаган одамлар жуда оғир шароитларда ҳаёт учун курашишга мажбур бўлмоқда
Sputnik

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида кескин кураш бормоқда. Бундан ташқари, Россияда ва бошқа баъзи давлатларда таъқиқланган террористик уюшма - "Ислом давлати"нинг таъсири кучайган. Турли майдонларда ўзаро курашувчи кучлар ўртасида тўғридан-тўғри тинч мулоқотни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон президентининг тинчлик дастурини қўллаб-қувватлади>>>

Афғонистон Ислом Республикаси қочоқлар масалалари бўйича вазирлиги матбуот-котиби Исламуддин Жорат қўмита ҳар уч-олти ойда эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш режасини тасдиқдан ўтказиши ҳақида гапириб берди.

"2018 йилда уларга моддий кўмак ажратилмоқда. Одамларга шунингдек, зарур буюмлар тарқатилмоқда, шу жумладан, қишки буюмлар ҳам. Ўн беш минг афғоний (200 доллар) тўланмоқда. Қатор туманларда ёрдам кўрсатиб бўлинган, кўмак кутаётган туманлар ҳам бор", - деган Жорат.

Қочоқ-болалар муаммоси алоҳида эътиборга олинган, деб хабар қилади Sputnik Dari. Вазирлик матбуот-котиби сўзларига кўра, эндиликда болалар хоҳлаган давлат умумтаълим мактабларида умумий асосда, ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмасдан таълим олишлари мумкин.