Ўзбекистон элчиси Чингиз Айтматов асаридан парча ўқиб берди

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Чингиз Айтматовнинг ўзбек тилида чоп этилган “Қиёмат” романидан бир парча ўқиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Бугун Қирғизистонда Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан турли мамлакат вакиллари, элчилар буюк адиб асарларидан парчалар ўқиб беришди, Sputnik Қирғизистон мақоласи асосида. 

Жумладн Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Чингиз Атматовнинг ўзбек тилида чоп этилган “Қиёмат” романидан бир парча ўқиб берди.

Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов 1928 йилнинг 12 декабрида Қирғизистонда туғилган. Ёзувчи икки тилда: қирғиз ва рус тилларида ижод қилган. Баъзи асарлар дастлаб қирғиз тилидан ёзилиб, кейин ёзувчи томонидан рус тилига таржима қилинган. Ўзбек тилида ҳам Чингиз Айтматовнинг бир неча асарлар тўпламлари чоп этилган: Сомон йўли, Алвидо эй Гулсари, Сарвиқомат дилбарим, Оқ кема, Биринчи муаллим, Эрта келган турналар, Асрга татигулик кун, Кассандра тамғаси, Охирзамон нишонлари, Қулаётган тоғлар ва бошқалар.

Чингиз Айтматов СССР даврида Меҳнат қаҳрамони, Ленин ордени, “Халқлар дўстлиги” ордени билан тақдирланган. Шунингдек адим Ўзбекистоннинг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган.