ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Тошкентнинг бош арчасини ўрнатиш ишлари қизғин давом этмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
2018-йилда Тошкентнинг Бош арчаси Юнусобод тумани Истиқлол кўчасидаги кичик майдонда ўрнатилмоқда.
Арчани ўрнатиш билан боғлиқ барча ишлар 16-декабрда якунланиши режалаштирилган.
20-декабрдан эса Тошкент аҳолиси ва меҳмонлар учун Янги йил арчаси очиқ бўлади.
Арча атрофида саҳналар, болалар аттракционлари, савдо шохобчалари ўрнатилиши режалаштирилган.