Обид Асомов шифохонага ётқизилди

Обид Асомовнинг юрак хуружи ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.   
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Обид Асомовнинг шифохонага ётқизилгани рост, деб хабар қилди ижодкор администратори Sputnik мухбири билан бўлган телефон суҳбатида.

“Обид Асомов енгил шамоллаш билан шифохонага ётқизилди. ОАВларда тарқалган юрак хуружи ва реанимация ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди Ўткир Муҳаммадхўжаев.

Айни дамда ижодкорнинг соғликлари яхши, бошқа зарур ишлари бўлмагани туфайли шифокорлар кузатуви остида дам олмоқда, - деб қўшимча қилди Муҳаммадхўжаев.