Айрим йўловчи поездларнинг қатнов жадвалига ўзгартириш киритилди

Қўшимча маълумот Тошкент шаҳрида 1005 телефон рақамидан ҳамда жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Тошкент–Қўнғирот–Тошкент йўналишида ҳафтанинг бир кунида қатновни амалга ошириб келаётган №52/51 йўловчи поезди ҳаракат жадвалига жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб ўзгартириш киритилди.

Тошкентдан Москвага қатнайдиган янги поезд Қорақалпоғистон орқали ўтади

Яъни, поезд эндиликда Тошкентдан Қўнғирот томон ҳафтанинг ҳар пайшанбасида эмас, балки чоршанба куни қатновни амалга оширади.

Қўнғиротдан эса пайшанба куни эмас, жума куни пойтахт томон ҳаракатланади.

Шунингдек, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қатновчи 10/9 сонли “ШАРҚ” тезюрар поездининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилди.

Мазкур поезд 2018/2019 йилларда ҳар ҳафтанинг олти кунида, яъни, душанба (сейшанба куни ўрнига), чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанба кунлари ҳаракатини амалга оширади.