Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғим ставкалари ўзгаради

Қарорда товарларни божхона омборида сақлаганлик, товарларнинг классификацияси бўйича дастлабки қарор қабул қилганлик ва божхона кузатуви учун йиғим ставкалари белгиланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. “Божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Дрон, виски ва оёқ қисмига скотчлаб яширилган телефонлар: божхона текшируви

Қарор лойиҳасида божхона йиғимлари ставкалари илова қилинган. Янги ставкалар 2019 йил 1 январдан кучга киритилиши кўзда тутилган.

Қарорда божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали товарларнинг тегишли божхона режимида; дастлабки декларацияланаётган товарларни; божхона юк декларациясини “экспорт”, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” режимларида расмийлаштирилганлик учун божхона йиғим ставкалари белгиланган. Масалан, божхона қиймати 10 000 АҚШ долларигача бўлган товарларнинг тегишли божхона режимида расмийлаштирганлик учун ЭКОИХнинг 1 фоиз миқдорда божхона йиғимини ундириш кўзда тутилган.

Шунингдек, товарларни божхона омборида сақлаганлик, товарларнинг классификацияси бўйича дастлабки қарор қабул қилганлик ва транспорт воситани божхона масофаларга кузатиб борганлик учун божхона йиғим ставкалари белгиланган.