ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Шу йил 10 декабридан GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Биринчи босқичда Tracker кроссовери савдоси ва хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистондаги биринчи мультибренд “Nurafshon AvtoMarkaz” автосалонининг Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси, 39 уйда жойлашган филиали шуғулланади.
Харидорларга автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 млн сўм, Premier A/T эса 215 680 575 млн сўмни ташкил қилади.
Tracker янги модели ўз синфида услуб, сифат, қулайлик ва хавфсизликни мужассам қилган янги автомобил бўлиб хизмат қилади.
“Автомобилнинг компания моделлар қаторидан жой олиши Ўзбекистон бозори учун мутлақо янги бўлган SUV В синфини қўшиш мақсадида амалга оширилмоқда, Tracker Саptiva автомобилининг ўрнини эгаллашга мўлжалланмаган”, - дейилган компания хабарда.