РЖД “Қозон – Тошкент” йўналишида поездлар қатновини бошлади

"Қозон - Тошкент" йўналишидаги РЖДнинг биринчи поезди 11 декабр куни йўлга чиқади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Россия Темир йўллари (РЖД) 11 декабрдан “Қозон – Тошкент - Қозон” йўналишида поездлар қатновини йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"2018/2019 йилги поездлар қатнови янги жадвали 9 декабр соат 00:00 дан бошлаб кучга кирди. Унга кўра, бир неча хорижий йўналишларга, жумладан Тошкентга ҳам доимий поездлар қатнови йўлга қўйилган", - дейилган хабарда. 

Янги жадвалга кўра “Қозон – Тошкент” ва “Тошкент – Қозон” йўналишларида поездлар ҳафтасига бир маротабадан қатнайди. Поездлар Қозондан сешанба кунлари, Тошкентдан - шанба кунлари йўлга чиқади.

316Ф, Қозон – Тошкент 23:55 – 05:00 (йўлда 3 сутка 3 соат 5 дақиқа)    

315 Ф, Тошкент  - Қозон 03:50 – 06:10 (йўлда 3 сутка 4 соат 20 дақиқа)

Шунингдек, РЖДнинг 2018/2019 йилга янги жадвалига “Томск – Караганда”, “Минск – Казань” каби янги йўналишлар ҳам киритилган. Ундан ташқари Россия компанияси Финляндия, Германия, Франция, Польша, Австрия, Чехия, Италия ва Хитой билан темирйўл қатновларини амалга оширади.