Узоққа қоча олмади: Тошкентда қидирувда бўлган фирибгар қўлга тушди

Қўлга олинган шахс жорий йил октябрь ойидан буён Хоразм вилоятида қидирувга эълон қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. 2018 йил 4 декабрь куни соат 23:30 да Миробод туманида ППХ ходимлари жиноят содир этганликда гумонланувчи 41 ёшли Б.Ш.ни қўлга олишди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда тўрт киши қурбон бўлди

 Текширув давомида маълум бўлишича, қўлга олинган шахс жорий йил октябрь ойидан буён Хоразм вилоятида қидирувга эълон қилинган.

Б.Ш. фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланади.

Қўлга олингач, Б.Ш. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилди.