Париждаги Эйфел минораси ёпилади

Париждаги “сариқ нимчалар” акцияси муносабати билан Эйфел минораси вақтинча ёпиб қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Парижнинг асосий диққатга сазовор бўлган жойларидан бири Эйфел минораси 8 декабрь, шанба куни меҳмонларни қабул қилишни тўхтатади. LaTourEiffel᾽нинг Twitter᾽даги саҳифасида айтилишича, мазкур қарор хавфсизликни таъминлаш мақсадига қабул қилинган. Чунки 8 декабрь куни Парижда ёнилғи нархининг ошишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтади.

​Маъмурият шу санага чипта харид қилганларга пулларини қайтаришга ваъда берди.

Сўз ёнилғи нархининг ошишига қарши норозилик билдираётган “сариқ нимчалилар” тўғрисида бормоқда. Оммавий норозилик намойишлари ноябрь ойи ўрталарида бошланган эди. Фаоллар йўлларни ёпиб қўйиб, бензин нархининг ошишига қарши чиқмоқда. Парижда 1 декабрь куни полиция ва ёнилғи нархининг ошишига қарши норозилик билдираётган “сариқ нимчалилар” ўртасида янги тўқнашувлар юз берганди.