ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Корхонанинг Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳриобод (Ду700) кўчаси бўйлаб 1-ИМдан иссиқлик тармоқларида авария ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган иссиқлик тармоғининг узатиб берувчи қувурида ёрилиш бўлганлиги сабабли келиб чиққан, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
“ТOSHISSIQQUVVATI” ДУК ходимлари томонидан шу каби ходисалар содир бўлмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда”, - дейилган хабарда.
Корхона берган маълумотга кўра, авария навбатчи бригадалар ва иситиш мавсумида шаҳарнинг иссиқлик таъминотини жойида узлуксиз таъминлаш учун махсус техника ёрдамида соат 23:00 да бартараф этилган.
Маъмурият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.