Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган қора ниқоблиларнинг шахси аниқланди

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган барча кишиларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ходими Феруза Элмуродова маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу воқеанинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилган.

Бироқ, Жиноят процессуал кодексига асосан тергов ҳаракатлари сири туфайли жиноят иши бўйича тафсилотлар лозим бўлган тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг очиқланади.

Шунингдек, лавҳада айтилишича, 2018 йилнинг 30 ноябрь куни Мурод Хонтўраевнинг соғлиғи яхшилиги сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан 1-сонли клиник шифохонадан тергов ҳаракатлари ўтказиш учун таклиф қилинган. У билан тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг, ҳозирда даволанишни давом эттирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Тошкент савдо маркази” ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар берилгандик.