Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда тўрт киши қурбон бўлди

Қамчиқ довонида нексия автомобили йўл таъмирлаш автомобилига урилиши оқибатида 4 киши қурбон бўлди, бир киши жароҳатланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Тошкент вилояти Охангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобил йўлидаги ЙТҲ натижасида, тўрт нафар фуқаро вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли д/р 60 Т 475 НА автомобил, шу йўлнинг чет қисмида тўхтаб турган йўл таъмирлаш ишлари олиб бораётган “ИВEКО” русумли, д/р 01 079 ЗEА автокран автомобилнинг орқа қисмига урилган.

ЙТҲ натижасида, тўрт нафар фуқаро вафот этган, бир нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган.