ПФЛ футбол соҳасининг энг яхши вакилларини 14 декабрда тақдирлайди

Совринлар “Энг яхши футболчи", "Энг яхши мураббий", "Энг яхши матбуот хизмати” ва бошқа номинациялар бўйича тақдим этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Ўзбекистонда футбол бўйича йил сарҳисобига бағишланган тантанали маросим 14 декабрь куни бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон футбол ассоциасияси.

Марат Бикмаев ҳакамлар ва ишқибозларни ҳақорат қилгани учун жазоланди

Тантали маросимда қуйидаги номинацияларда энг яхшилар тақдирланади: “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси”, “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи”, “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони”, “Ўзбекистон чемпионатининг энг чиройли голи”, “PEPSI  Суперлига-2018 тўпурари”, “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси”, “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси”, “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси”, “Fair Play соврини”, “Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси махсус соврини”.

Шунингдек, йил якунларига бағишланган тантанали маросимда мавсум давомида ўз соҳаси бўйича қолган клубларга ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган "Энг яхши матбуот хизмати", "Энг яхши маркетинг хизмати" ва қолаверса, мухлислар билан ишлашда яхши натижаларга эришган фан-клублар ҳам алоҳида тақдирланади.  

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия қўмитаси қарорига кўра Ўзбекистон Олий ва Биринчи лигаси номлари "Ўзбекистон Суперлигаси" ва "Ўзбекистон Про-лигаси" ўзгартирилган эди.