Ҳашаматли ва антиқа: собиқ “Дунё гўзали” Приянка Чопранинг тўйи нима билан эсда қолди

Приянка Чопра ва Ник Джонас тўйига 200 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ҳиндистонлик актриса ва собиқ “Дунё гўзали” Приянка Чопра Ник Джонасга турмушга чиқди. У ўз мухлислари билан тантана фото-суратлари билан ўртоқлашди.

Анъанага кўра, ҳашаматли тантана Мумбаи шаҳридаги келин уйида бўлиб ўтди.

Унга 200 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинди. 25 ёшли Ник Джонаснинг АҚШ меҳмонлари Приянка ота-онасининг уйида жойлашдилар.

“Дунё гўзали” танлови ғолиб ушбу байрамга бир нечта либосларни тайёрлади.

36 ёшли Приянка асосий тўй либоси -  оқ рангда, ярим очиқ ва марварид билан безатилган Ralph Lauren либоси бўлди.  

Чопра бошини 25 метрли ажойиб оқ тўй либос пардасини бир неча киши кўтариб кетди. Келин кўриниши мафтункор маликани ўзи бўлди.

Анъанавий ҳинд маросимида Приянка лехенгу-чоли – ҳашаматли миллий қизил либосни қийди. Келин тилладан ясалган маржонни тақиб олган.

Ник ҳам куёв миллий ҳинд либосини кийган.

Кечки базмда эса келин ҳинд услубдаги кўплаб қимматбаҳо тошлар билан безатилган либосда пайдо бўлди.

  

Унинг сочлари оқ гул билан безатилган. Қулоқларида ноёб тошли сирғаларни, бўйнида ҳашаматли маржонларни тақиб олган.