Пахтадан йигирилган ипларни рухсатсиз олиб чиқиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб пахтадан йигирилган ипларни рухсатсиз олиб чиқиш тақиқланиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистондан бўялмаган пахтадан йигирилган ипларни  рухсатсиз олиб чиқиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақида президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Ўзбекистонда ноҳалол экспорт қилувчиларнинг рўйхати юритилади

Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, таалуқли муассасалар 2019 йилнинг 1 июлига қадар пахтадан йигирилган ипларни олиб чиқиш учун рухсатнома бериш тартибини ишлаб чиқишлари керак бўлади.

Ундан ташқари, тикув-трикотаж маҳсулотларининг 100 фоизини экспорт қилаётган корхоналар 2 % миқдорида бўлган кредитлар фоизларини қоплаш учун Тадбиркорлари қўллаб-қувватлаш давлат фондига тўланадиган солиқлардан озод қилинади.

Қарорда шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимиятига тикув-тўқимачилик маҳсулоталарини намойиш этиш учун замонавий кўргазма-ярмарка мажмуаси қуриш учун жой ажратиб бериш ва хорижий сармояларни жалб қилиш топширилди.