Секс-ўйинчоқлар, колбаса, ўргимчак: йўловчилар багажида топилган энг ғалати нарсалар

Хавфсизлик хизмати ходимлари йўловчилар қўл юкларини кўрикдан ўтказаётганда айрим ҳолатларда жуда ҳам ғалати нарсаларни топишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари кўрик давомида йўловчилар багажида топилган энг ғалати нарсаларни сўзлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости The Sun нашрига асосан хабар қилди.

Сариқ, қизил, яшил ва кўк йўлак: божхона кўриги фақат видеокузатув остида амалга оширилади

Хавфсизлик хизмати ходимлари йўловчилар қўл юкларини кўрикдан ўтказаётганда айрим ҳолатларда жуда ҳам ғалати нарсаларни топишади.

Улар хавф туғдирмайди, бироқ одамларда аралаш - кулгу ва қўрқув ҳиссиётларини келтириб чиқаради.

Хусусан ходим йўловчи багажида бир нечта жўхори ва музлатилган колсабани топиб олади. Эҳтимол, йўловчи пикникка кетаётган кўринади.

Бошқа ходим эса багаж ичида тирик ўргимчакни топиб олади. Ўргимчак чемодандан чиқиб келганда, ходим қўрққани боис қичқириб юборган.

Аэропорт ходимлари кўрик давомида кўпинча турли секс-ўйинчоқларни топишади.

Хавфни бошқариш тизимини яратдик - божхона қўмитаси раиси

Яна бир ҳолатда чемодан ичида инсон кули солинган урна ва бош суяги топилган.

Йўловчида инсон бош суягини олиб ўтишга учун барча ҳужжатлари бўлган, бироқ хавфсизлик хизмати ходимларига бу жуда ҳам ғалати кўринди. Шунингдек, бошқа ҳолатда багаж ичида боғ гном ҳайкалчаси топилади.

Бир марта эса аёл ҳомиладор деб ўзини кўрсатиш мақсадида, кийимининг олд чўнтагига бутун пиширилган товуқни олиб ўтишга ҳаракат қилганлиги аниқланди.

Аэропорт ходимлари уни тўхтатишганда аёл товуқни еб қўйишга ҳаракат қилади. Жуда "ажойиб" қарор, эҳтимол у товуқни шунчаки багажга топшириш мумкинлигини билмаган.