Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

Sputnik Ўзбекистон мухбирлари Россияда ўқиш таассуротлари ва келгусидаги режаларни билиб олиш мақсадида Москвадаги МИФИ миллий тадқиқот ядро университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаблари билан учрашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Бу йил ўзбекистонлик талабалар Россиянинг атом тармоғига кадрларни тайёрлаш таълим даргоҳи - Москва МИФИ Миллий тадқиқот ядро университетида таҳсил олишни бошлашди.

Тарихга яқин

МИФИ университети Россия пойтахти марказига яқин жойда “Коломенское” парки олдида жойлашган.

Метродан ўқув корпусларига ўтиш йўли айнан шу ҳиёбон орқали ўтади.

Ҳар куни эрталаб тингловчилар шу йўлдан ўтганда шоҳ Алексей Михайловичнинг қайта тикланган саройини кўриб ўтишлари мумкин.

МИФИ ташкил этилганлигига унча кўп вақт бўлгани йўқ, атиги сал 70 йилдан кўп, бироқ ўтган даврда ўқ-дорилар институтидан миллий тадқиқот университетгача кенгайди, ҳатто унинг таркибида ўзининг ядровий реактори ҳам бор.  

Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

Уч босқич ва қийин танлов: МИФИга қандай кириш мумкин

Россиялик мактаб ўқувчиларига МИФИга кириш осон эмас – бир ўринга 10 нафар ўқувчи тўғри келади. Ўзбекистонлик талабалар ўртасида танлов бир неча босқичда ўтказилиб, у ҳам жуда қийин – бир жойга ўнталаб номзодлар қатнашди.

Талабаларни бирданига бакалавр ва магистратура ўқув дастурларига қабул қилишди.

Биринчи курс талабаси Насиба Нуржанова сўзларига кўра, бакалавриятга имтиҳон МИФИдан келган комиссия қабул қилди. Тест синовлари ўзи эса ЕГЭ шаклида ўтказилди.

Магистрантлар танлови эса Ўзбекистон фанлар академияси бошчилигида баҳор мавсумида бошланган дейди ўзбекистонлик талаблар Сардор Адизов ва Воҳид Қудратов. Кейин МИФИ томонидан кириш имтихон қилинди. Ўзбекистонлик талаблар талабалик гувоҳномага эга бўлиш учун уч босқич синовдан ўтишди.

Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

“МИФИда қабул қилингандек, имтиҳонлар қатъий тартибда ўтказилди. Биринчи ёзма, иккинчи - оғзаки”, - деб жавоб берди биринчи курс магистранти Воҳид Қудратов.

Россияда таълим ва ватандаги истиқболлар

Биринчи семестр қийин ўтди, бироқ қизиқарли бўлди деб таассуротлари билан ўртоқлашди талабалар.

“Умримда биринчи сессия бўлади, албатта ҳаяжонлаяпман, аммо тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳали сезмадик нималигини. Ўзбекистонда олган билимларимиз ҳозирча етмоқда, шунинг учун ўқишда унча қийинчиликлар кўп эмас”, - дейди Насиба.

Хобби ва ҳордиқ учун вақт қолмаяпти, бакалавр учун бир кунда ўртача 6 та пара, биринчи дарс 8:30да бошланади.

Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

“Бу ерда жуда яхши ўқитувчилар ва қўшимча машғулотлар кўп, МИФИ бунда биринчи курс талабларига ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Масалан, паралардан кейин бизда кимёдан қўшимча машғулот бўлди”, - деди Насиба.

МИФИнинг энг муҳим диққатга сазовор жойи – атом реакторига талабалар етиб боришмади.

“Бу корпусга кириш ҳуқуқини ҳали қўлга киритиш керак”, - деб тушунтиришди талабалар.

Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

Ўқишнинг биринчи ойлари тез ўтиб кетди дейди Воҳид. Бакалаврлардан фарқли улароқ, магистрларда сессия ўтиб бўлди, шу сабабли уларнинг иши анча енгил.

“Вақт қандай тез ўтганини билмай қоласан. МИФИдаги илмий муҳит, албатта илм билан шуғулланишни давом этишга ундайди, бироқ унгача биз атом соҳасида тажриба тўплашимиз, ҳаммасини ўз кўзимиз билан кўришимиз керак”, - дейди у.

Магистратуранинг биринчи курс талабаси Сардор Адизов ўзи учун магистратурадан сўнг аспирантурага ўқишга киришга қарор қилди, келажакда эса Тошкентда яқинда очилиши режалаштирилган МИФИ филиалида ишлашни орзу қилмоқда.

Талабалар билан “Ўзатом” билан меҳнат шартномаларни имзолаш бўйича иш олиб борилмоқда. Давлат компанияси вакиллари мунтазам равишда тингловчилар билан учрашмоқда.

“Ҳозир шартнома тайёрланмоқда, яқин вақтларда барча ҳужжатларни имзолаймиз”, - деб қўшимча қилди Воҳид.

Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

Ўзбекистонлик талабларда келажакка ишонч бор - республиканинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ўсиб бормоқда, қуриладиган АЭС - атом электроэнергиясини ишлаб чиқаришни тўғри ҳажмда таъминлашнинг энг самарали усули ҳисобланади, яъни олдинда иш жуда кўп.

Ўзбекистонда биринчи атом электростанцияси “Росатом” давлат корпорацияси ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликда барпо этилади. Лойиҳани 2028 йилгача бажариш режалаштирилган. АЭС 2,4 ГВт қувватли иккита блокдан иборат бўлиб, нафақат давлатнинг катта қисмини арзон электрэнергия билан таъминлайди, балки қўшни давлатларга экспорт қилиш имкониятини беради.

Станциядан ташқари, республикада ушбу соҳа учун кадрларни тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Хусусан, яқин йилларда республикада очилиши режалаштирилган МИФИ университетининг Ўзбекистондаги филиалида мутахассислар таҳсил олади.