Ўзбекистонда беш йил ичида тўртта йирик ГЭС ишга туширилади

Республика ҳукумати йилига 2,8 миллиард кВт/с кўпроқ электроэнергия ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати беш йил ичида қуввати 30 МВтдан юқори бўлган 4 та ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2024 йилгача гидроэнергетика соҳасини 2020-2024 йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепция лойиҳасида айтилган.

Тожикистон Ўзбекистонга қанча электр энергия етказиб берди

Бундан ташқари, республикада 16 та кичик ГЭС пайдо бўлади, шунингдек 21 та ГЭС модернизация қилинади.

Барча лойиҳаларнинг қиймати – 2,6 миллиард доллар, улардан 600 миллион доллар кредитга олинади.

Режага кўра, республика ҳар йили 2,8 миллиард кВт/с кўпроқ электроэнергия олишни бошлайди.

“Ўзбекгидроэнерго” тузилмасида 57 та станциялар бўлиб, 9,3 миллиард кВт/с электроэнергия ишлаб чиқариш режалаштирилган.