ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилга бориб 43,6 миллион кишини ташкил қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирлик маълумотига кўра, 17 йил мобайнида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1,4 бараварга, яъни 18,5 миллиондан 25,9 миллион кишигача ўсиши мумкин. Жумладан, биринчи марта меҳнат бозорига чиқаётганлар сони 720,2 минг кишини ташкил этиши мумкин.
Вазирлик ҳисобига кўра, мамлакат аҳолисининг умумий тузилишида шаҳар аҳолиси 17 йил ичида 50,6 %дан 58,7 %гача кўпайиши, қишлоқ аҳолиси эса 49,4 %дан 41,3 %гача камайиши мумкин. Шу билан бирга, эркаклар сони 49,8 %дан 49,5 %гача камайиши, аёллар сони эса - 50,2 %дан 50,5 %гача ўсиши мумкин.