ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи марта ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар қилмоқда.
Ўзбекистонлик ёш шахмат усталари мусобақа давомида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова каби терма жамоаларни мағлуби этганлар. Бир турда америкалик рақибларга имконият бой берилган холос. Натижада ўзбекистонлик шахматчилар биринчи ўринни эгаллашган.
Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон термаси шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди.
Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси 2018 йил 24 ноябрь – 3 декабрь кунлари бўлиб ўтди.