"Энг ҳазилкаш": ўзбекистонлик ҳарбийлар Москвадаги КВНда 2-ўринни қўлга киритди

Умумкий ҳисобда КВН финалида сакккизта жамоа иштирок этди. Ғолибларга совринни Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу топширди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги КВН терма жамоаси халқаро фестивалда иккинчи ўринни қўлга киритди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган "Шарқ юлдузи" терма жамоаси Москвада бўлиб ўтган "Мудофаа вазирининг КВН кубоги" халқаро фестивалида иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди

Ҳарбий КВН ўйинидаги ғолибликни Вольск шаҳридан бўлган "Маҳфий қурол" аёллар жамоаси қўлга киритди.

Иккинчи ўринга уч жамоа — Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг "Шарқ юлдузи" терма жамоаси, Краснодарнинг "Топ секрет" ҳамда Пензанинг "Пензалик артилериячилар" жамоаси муносиб деб топилди.

Учинчи ўринга Дальневосток олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг (Россия Федерацияси) "Осторожно! ДВОКУ" жамоаси қўлга киритди.

"Энг ҳазилкаш": ўзбекистонлик ҳарбийлар Москвадаги КВНда 2-ўринни қўлга киритди

Умумкий ҳисобда КВН финалида сакккизта жамоа иштирок этди. Ғолибларга совринни Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу топширди.

Фахрли ўринни қўлга киритган ҳарбийлар 2 декабрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Ҳарбий оркестр садолари остида йиғилганлар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Мудофаа вазирлиги терма жамосини қутладилар.

Эслатиб ўтамиз, "Шарқ юлдузи" терма жамоаси 2017 йилда Москвада ўтказилган "Ҳамдўстлик КВН" ўйинларида биринчи марта иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритган эди.