ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,65 сўмга кўтарилиб, 8 314,85 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 3,04 сўмга камайиб, 9 408,25 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 1,54 сўмга пасайиб, 123,85 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.