Актёр Михаил Пореченков Самарқандга келди

Россиялик машҳур актёр Тошкентда бўлиб ўтган PROlogue кинофестивалига ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг турли жойларида Михаил Пореченковнинг фотосуратларини намойиш қилинди.

Аслида, россиялик машҳур актёр Тошкентда 27-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтган PROlogue кинофестивалида иштирок этгани маълум.

Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ёшлар иттифоқи ва “Ўзбеккино” томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирда россиялик машҳур кинорежиссер Владимир Меньшов ҳамда Россия халқ артисти Сергей Шакуров ҳам иштирок этган.