ИИББ 14 ёшли мактаб ўқувчисини қидирмоқда

Ҳуқуқни сақлаш органлари 3 кун олдин йўқолган 14 ёшли қиз болани топишда ёрдам сўрамоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ҳуқуқни сақлаш органлари, 3 кун олдин уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган ўқувчи қизни изламоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Гафурова Висола Равшан қизи, 2004-йилда туғилган, вояга етмаган, Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳри 18-мактаб 8-синф ўқувчиси.

29 ноябрь куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган қариндошининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 150 см, сочлари узун ва ёрқин жигар ранг, гавда тузилиши ўртача. Кийимлари: қора пальто, қора шим ва мехли этиклар.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу боланинг қаердалиги ҳакида маълумотга эга бўлганларни 102 рақами орқали хабар беришларини сўрайди.

ИИББ 14 ёшли мактаб ўқувчисини қидирмоқда