"Даф бўл!": Аргентинада антиглобалчилар катта "йигирматалик"ни қувишга даъват қилишди

Мамлакатимизда Трамп ва бошқа империалистик давлат раҳбарлари, трансмиллий компаниялар, ХВФ, Бутунжаҳон банки бўлиб туришига қарши қаттиқ норозилик эълон қиламиз ва "Йигирматалик - даф бўл!", деймиз", - деб якунлаган ўз чиқишини Кортиньяс.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Буэнос-Айресдаги антиглобалчилар митинги иштирокчилари Халқаро валюта фонди кредити бўйича қарзларни тўламасликка ва мамлакатдан "йигирматалик"ни қувиш чиқаришга даъват қилдилар.

ХВФ вакили Ўзбекистон иқтисодини долларга тобеликдан қандай сақлаш мумкинлигини айтди

"Буэнос-Айрес "йигирматалик" - капиталистик державалар хусусий хусусий клубига кирувчи мамлакатлар учрашув ўтказадиган жойга айланди", — деган митингда чиқиш қилган фаол Нора Моралес де Кортиньяс. "Йигирматалик"нинг Халқаро валюта фонди билан битим имзолаш сиёсатига президент (Аргентина Маурисио) Макри муросачилик қилаётганини қоралаймиз. Чунки бу аъзолик мамлакат учун умуман тўлаб бўлмайдиган ноқонуний қарзни тўлашни юклайди", - деб айтган аёл.

Кортиньяснинг сўзларига кўра, "бу иқтисодда доимий чекловлар сиёсати"га, натижада эса маош ва пенсиялар пасайиши ва уларни индексация қилиш бўйича музокаралар тўхташига олиб келади.

"Мамлакатимизда Трамп ва бошқа империалистик давлат раҳбарлари, трансмиллий компаниялар, ХВФ, Бутунжаҳон банки бўлиб туришига қарши қаттиқ норозилик эълон қиламиз ва "Йигирматалик - даф бўл!", деймиз", - деб якунлаган ўз чиқишини Кортиньяс. Аёлнинг бу сўзлари митинг иштирокчилари томонидан ижобий ҳайқириқлар билан қарши олинган.

Антиглобалчилар митингида Кортиньяс ягона нотиқ бўлди. Марш жиддий ҳодисаларсиз ўтди. Ушбу марш ташкилоти билан юздан зиёд касаба ва сиёсий уюшмалар шуғулланишган.

Марш вақтида хавфсизликни таъминлаш учун маҳаллий ҳукумат 2 мингдан зиёд куч тузилмалари ходимларини жалб қилган ва улар марш ўтадиган ҳудудга туташ кўчаларни ёпиш билан шуғулланганлар.