Ўзбекистон ИИВ республикада жиноятчилик кескин камайгани ҳақида баёнот берди

Энг кўп содир этиладиган жиноят тури бўлмиш ўғирликнинг очилиш даражаси бугун Ўзбекистонда 82 фоизни ташкил қилмоқда, деди ИИВ вакили
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik, Дилшода Раҳматова. 2018 йил давомида Ўзбекистонда жиноятчилик ўтган йилгига нисбатан 35,7%га пасайди, деб баёнот қилди жума куни ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот-анжумани давомида Ўзбекистон ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бош бошқармаси раҳбари Қутбиддин Бурхонов.

"2018 йилнинг 10 ойи давомида бизнинг мамлакатимизда 38 минг 445та жиноят қайд этилган бўлиб, бу ўтган йил содир қилинган жиноятларга нисбатан 21 минг 355тага кам бўлиб, 35,7 %га пасайишига эришилди. Бу жуда катта кўрсаткич, албатта", - деди Бурхонов.

ИИВ вакили сўзларига кўра, бу ички ишлар органларининг маҳалла институти, "Ёшлар иттифоқи", хотин-қизлар қўмиталари, барча жамоат ташкилотлари, ҳаттоки, диний идоралар билан ҳамкорликда олиб бораётган ҳамкорлиги самарасидир.

Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларини мукофотлади

"Ўзбекистон президенти ташаббуси билан амалга оширилган бу ислоҳотлар натижасида, республикамиздаги 9015та маҳалланинг 2789тасида бирорта ҳам жиноят содир этилмади", - деб қайд этди Бурхонов.

Ўзбекистон ИИВ ахборотига кўра, 2017 йил 10 ой давомида республикада 10 минг 85та ўғирлик жинояти содир этилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 6 минг 270тани ташкил қилди.

Ўғирлик жиноятининг бугун республикада очилиши 2018 йилда 82%ни ташкил этди. 2017 йилда бу кўрсаткич 76% бўлган.