Украина россиялик эркакларни мамлакатга киришини тақиқлади

Украина президенти Пётр Порошенко ушбу қарорни Москвага “Украинада алоҳида армия отрядларини ташкиллаштиришига” тўсқинлик қилиш қадами, деб изоҳлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Украина 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Россиянинг эркак фуқароларини мамлакатга киришини тақиқлади. Бу хақда Украина президенти Пётр Порошенконинг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинган, РИА Новости хабарига асосан.

ФХХ Россия чегарасини бузган Украина ҳарбий кемаларини намойиш қилди - видео

Киев Москвага Россия фуқароларининг “2014 йилда режалаштирган операцияларини содир этиши”, “Украинада алоҳида армия отрядларини ташкиллаштиришига” тўсқинлик қилмоқчи.

Тегишли таклифни аввалроқ Украина давлат чегараси хизмати айтиб ўтганди. Тақиқни ҳарбий ҳолат вақтида киритиш таклиф қилинганди.

Бундан ташқари, 29 ноябрдан Украинанинг Қрим билан чегарасини фақат Украина ҳужжатлари билан кесиб ўтиш мумкин.

РИА Новости хабар қилишича, сенатор Франц Клинцевич Россия жавоб чораси сифатида Россияга 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Украинанинг эркак фуқаролари кириши учун тақиқ киритмайди, деб маълум қилган.

“Киев ўзининг бу қарорлари билан бизни қарама-қарши жавоб қайтаришга провокация қилиб, ошкора Россия билан ҳамма алоқаларни узмоқчи. Бу эса Россияда ишлаётган миллионлаб украиналикларга энг қаттиқ зарба бўлади. Киев мамлакатимиздан бундай жавобни кутмасин”, - деб сенаторнинг сўзларини келтиради унинг матбуот хизмати.

Клинцевич Россияда принцип жиҳатдан Украина ҳукумати ва “бу ҳукуматнинг телбанамо ҳаракатларидан азоб” чекмаслиги керак бўлган Украина халқини ажратишларини маълум қилди.

Кеча Украинада 30 кун ҳарбий ҳолат киритиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Украинада ҳарбий ҳолат Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украина ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси Россия чегарасини бузганлиги сабабли қўлга олган ҳодисасидан кейин киритилди.