ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Террористлар билан геосиёсий мақсадларда ўйнашиш улар томонидан янги қонли жиноятлар содир этилишига олиб келади, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин.
"Террористик уюшмаларга нисбатан иккиламчи стандартларни ёки ҳар қандай турдаги компромиссларни қўлланилишига йўл қўйиб бўлмайди. Шу жумладан, авантюрага йўл қўйиб улардан геосиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳам. Чунки террористлар билан ўйнашиш уларга қўл келади ва уларни янги қонли жиноятларни содир этишга даъват қилади", - деб баёнот қилди Путин G20 саммитида БРИКС учрашувида сўзлаган нутқида.
Эслатиб ўтамиз, G20 саммити 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Аргентина пойтахтида бўлиб ўтмоқда.