Олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши дори ишлаб чиқишди

Яқин кунларда Larotrectinib препарати сотувга чиқиши мумкин. Бу Америка дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бўйича бошқармаси томонидан маъқулланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. АҚШда олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши битта дорини тақдим қилишди - Larotrectinib препарати яқин кунларда сотувга чиқарилади, дея хабар қилмоқда "Фармацевтический вестник" нашри.

Ушбу препаратни Loxo Oncology Inc компания мутахассислари ишлаб чиқишди. Улар кўплаб саратон хасталигининг асосида нодир генетик мутация (ўзгарувчанлик) борлигини исботлашга муваффақ бўлишди.

Янги дорини сотувга чиқариш ва татбиқ этиш Bayer AG компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Larotrectinib препарати яқинда Америка дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бўйича бошқармаси томонидан маъқулланди.

Шифокорлар кўкрак бези саратонининг яна бир сабабини аниқлашди

Ўзбекистонда онкологияга қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Ёш ойида саратон касаллигига қарши дори ишлаб чиқариш режалари маълум қилинганди. Ҳар йил мамлакатда 18-19 минг нафар инсонга ушбу даҳшатли диагноз қўйилади. Бугунги кунда 100 минг нафарга яқин киши даволанмоқда.

Аввалроқ Бристол университети олимлари уйқуга эрта ётиб, эрта уйғонувчи аёллар, уйқуга кеч ётиб, кеч уйғонувчи  аёлларга нисбатан 40-48 % га камроқ кўкрак бези саратони дучор бўлишдан йироқ бўлишларини аниқлашгани ҳақида хабар қилинганди.