Москвада ўзбекистонлик ўқитувчи ҳақида фильм намойиш қилинади

Москвада 9-14 декабрь кунлари фестивал бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик режиссёр Алесандр Новиков-Янгинов суратга олган “Юлдузлар” номли фильм “Старкер” инсон ҳуқуқлари ҳақида халқаро кино фестивалида намойиш қилинади.

Ушбу фестивал Москвада 9-14 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

“Юлдузлар” номли фильми ўзбекистонлик ўқитувчи ҳақида, у қизини даволаш учун пул ишлаб топиш мақсадида Москвага келади.

Фильмдаги бош қаҳрамон ролини россиялик актёр Виктор Сухоруков ижро этган.

Ушбу фильмни Москва кино уйида 10 декабрь куни соат 19-00 да томоша қилиш мумкин. Барча томошабинларга кириш бепул.

“Сталкер” фестивалида ҳар йили инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган 120 дан ортиқ фильмлар қатнашади.