Контрабандачи ички кийими ичида 30 минг долларни олиб ўтишга ҳаракат қилди

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. “Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган фуқаро А.З. 34 минг АҚШ доллари ва 510 турк лирасини яширган ҳолда қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Сариқ, қизил, яшил ва кўк йўлак: божхона кўриги фақат видеокузатув остида амалга оширилади

"Холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг эгнида бўлган ички кийими ичидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, нақд 30 минг АҚШ доллари мавжудлиги ошкор бўлди", - дейилган хабарда.

Шунингдек, хуқуқбузарнинг кийиб олган курткаси ўнг чўнтагида 4 минг АҚШ доллари ва қўл сумкаси ичидаги хамёнида 510 турк лираси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.