Қирғизистонлик депутат Ўзбекистон фуқаролари учун патент киритишни таклиф қилди

Қирғизистон ЖК депутати мамлакатда ишлаётган ўзбекистонликлар учун патент киритишни талаб қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Кенжебек Бокоев мамлакатда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнт мигрантлари учун патент тизими киритишни таклиф қилди.

Депутат айтишига қараганда Қирғизистонда 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилишмоқда.

“Қирғизистонликлар Россияда  патент асосида ишлайди. Биз ўзбекистонлик 100 минг нафар мигрантларни патент тизимига ўтказсак бўлади. Мен Миграция хизмати билан гаплашдим – улар рози. Агар меҳнат қилишга рухсат 500 сом бўлса, бир ойда 50 миллион бўлади. Бу битта мактаб нархи”, - деди депутат.

Бокоев айтишига қараганда, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кириш учун чегарачиларга 2-5 минг сом тўлашмоқда.   

Sputnik изоҳи: Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) аъзолари бўлган Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон фуқаролари Россияда ишлаши учун патент расмийлаштириш талаб қилинмайди. Ушбу мамлакат фуқаролари Россия фуқаролари каби соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилинади.