Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг раҳбарияти ҳибсга олинди

Бош прокуратура Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг бир катор бандлари бўйича жиноят иши қўзғатди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.га нисбатан 2018 йил 16 ноябрда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдирилмоқда.