Солиқчиларни полицияга ўхшатардик: Молия вазири солиқ тизими ҳақида

Молия вазирлиги раҳбари таъкидига кўра, идеал солиқ маъмурчилиги модели солиқчилар кескин чораларни қўллаганидан кейин эмас, балки одамлар ўз ихтиёри билан солиқларни тўлагандагина юзага келади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров оқилона солиқ сиёсати қандай бўлиши кераклигини тушунтирди.

Газ нархини оширган заправкаларга санкция қўлланиши мумкин – Молия вазирлиги

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига кўра, вазир бу ҳақда Тошкентда ўтказилган "2019-2021 йилларга мўлжалланган тизимли ислоҳотлар асосий йўналишларининг йўл харитаси" тақдимотига бағишланган тадбирда гапирган.

Қўчқоров фикрига кўра, солиқ маъмурчилиги қандай бўлиши кераклиги ҳақида аниқ фикр айтиш жуда қийин.

“Биз ҳалиям солиқ инспекциясини келиб, пулимизни олиб қўядиган ўзига хос полиция деб ҳисоблаймиз. Шундай бўлиши керакми? Эҳтимол, ҳа шундай бўлиши керак. Бироқ унга кадар шундай тизим яратилиши керакки, токи виждонли солиқ тўловчилар мажбурлашсиз солиқларни тўлашсин, ўзлари хоҳлаб тўлашсин”, - дея тушунтирди вазир.

Молия вазирининг фикрига кўра, фақат шундан кейин, яъни иккинчи қадам сифатида кескин солиқ сиёсатини юрғизиш мумкин.

Бунда мавжуд бўлган фискал имтиёзлар тартибга солиниши зарур, солиқ сиёсати эса – солиқ тизимининг барқарорлиги ва прогнозини таъминлаши керак, деб ҳисоблайди молия вазири.

Ўзбекистонда қабул қилинадиган "2019-2021 йилларга мўлжалланган тизимли ислоҳотлар асосий йўналишларининг йўл харитаси" ўз ичига бешта йўналишларни олади. Хусусан, мамлакатда макроиқтисодий барқарорликка эришиш, рақобатбардош бозор сиёсатига ўтиш жараёнини тезлаштириш,  ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиётида давлат ролини кучайтириш, шунингдек, атроф муҳитдан фойдаланиш самарадорлигини кўпайтириш назарда тутилган.