Ўн беш нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

Россия паспортини 77 нафар фуқаро олди, бир нафар Тожикистон фуқароси Россия фуқаролигидан маҳрум этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 77 нафар кишига Россия фуқаролигини бериш тўғрисида қарор имзолади, деб хабар қилди ҳуқуқий ахборот расмий интернет портали.

Украинликларга Россия фуқаролиги олиш тартиби осонлашди

Унга кўра, 15 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди.

Шунингдек, Россия фуқаролигига 15 нафар Армения, 8 нафар Афғонистон, 7 нафар Тожикистон ва 5 нафардан Молдавия ва Озарбайжон, 4 нафар Беларус, 3 нафар Қозоғистон, 2 нафардан Сурия, Украина, Буюк Британия ва 1 нафардан Қирғизистон, Туркия, Латвия, Вьетнам, Босния ва Герцеговина фуқаролари киради.

 Шу билан бирга, америкалик Россия журнатисти Тим Кербига ҳам фуқаролик берилди.

Қарорга кўра, Россия фуқаролиги Россия ҳудудида туғилган фуқаролар ҳам олди.

Қарор билан 1998 йил президент қарорига ўзгартиш киртилиб, ёлғон маълумот ва қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганлиги учун бир нафар тожикистонлик фуқародан Россия фуқаролигидан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил август ойида 16 нафар ўзбекистонликка Россия фуқаролиги берилди.